ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Беларусда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар рўйхати янгиланди. Унга исириқ, тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган ўта хавфли ўсимлик сифатида киритилди.
Янги қоидалар ҳақида Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди.
“Беларус Республикаси божхона органлари маълумотларига кўра, Беларус Республикасида давлат назоратига олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг республика рўйхатига кўра, "гармалин" ва "гармин" тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган, ўта хавфли психотроп моддалар ҳисоблади” – дейилган элчихона баёнотида.
Энди бу мамлакатга тақиқланган ўсимликларни олиб кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.