ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. РФ Қуролли Кучларининг Ҳарбий-ватанпарварлик маданият ва ҳордиқ боғи ҳудудида "Маданият армияси" ижодий гуруҳлари халқаро танловида иштирок этадиган жамоаларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АрМИ матбуот-маркази хабар қилди.
20 та давлатдан 180 иштирокчи янги мусобақада медаллар учун куч синашади: Озарбайжон, Ангола, Арманистон, Беларусь, Венесуела, Вьетнам, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Лаос, Мали, Мьянма, Россия, Сербия, Сурия, Ўзбекистон , Буркина -Фасо ва Шри-Ланка.
Жеребьевка конкурса "Армия культуры" на АрМИ-2021
© Пресс-центр Армейский международных игр 2021
Иштирокчилар 5та номинацияда беллашади: "Вокал маҳорати", "Хореографик маҳорат", "Инструментал жанр", "Кўргазма фаолияти" ва Томошабинлар эътирофи” мукофоти.
Ўзбекистон қуролли кучларининг бой анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, республика терма жамоаси АрМИ мусобақаси янги турида юқори кўрсаткичларга эришиши мумкин.
Навбатдаги Халқаро армия ўйинлари 2021 йил 22 августдан 1 сентябргача бўлиб ўтади.