ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik, Рамиз Бахтияров. Термиз ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида бошқа давлатга учиш баҳонасида ўзбек-афғон чегарасини қонуний равишда кесиб ўтган Афғонистон фуқаролари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири ўз манбасига таяниб хабар берди.
Ҳозир товар юкланган юк машиналари, шунингдек, енгил жумладан, афғон рақамли автомобиллар республикага ва ортга ҳаракатланмоқда. Сариқ давлат рақамли машиналар Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлганларга тегишли - улар республикага бемалол келиши мумкин.
Шунингдек, Афғонистон фуқаролари чегарадан чет элга чиқиш авиа-чипталарини кўрсатиб ўтишади, лекин ҳамма ҳам бу чипталар билан учиб кетмайди.
Вазиятдан хабардор бўлган манбанинг айтишича, улар чегарани кесиб ўтгандан сўнг ёки аэропортга етиб келганда, улар харидни бекор қилиб, чипталарни авиакассага қайтариб беришади. Электрон чиптани ўз вақтида қайтарганда озгина пул йўқотадилар. Чегарани кесиб ўтишнинг бу каби айёрона механизми кўпайди. Бу фуқаролар Термиз шаҳрида уй-жой ижарага олиши ёки республиканинг бошқа шаҳарларига бориши мумкин.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, янги қочоқлар оқими ортади, чунки толиблар берган ваъдаларига қарамай, “Толибон” (Россияда тақиқланган) сиёсати ва мафкураси Афғонистоннинг барча фуқароларига маъқул эмас.