Маскнинг айтишича, роботнинг бўйи 172 сантиметр, вазни 57 килограмм бўлади. Юз ўрнига экран бўлади, қўллари ва оёқлари 40 та махсус симлар орқали бошқарилади.
Бундан ташқари, робот мавжуд бўлган сунъий интеллект қурилмаларининг бир қисмини ишлата олади. Масалан, робот Tesla автомашиналари каби махсус камералар билан жиҳозланади.
Маскнинг сўзларига кўра, робот дўконга бориши, буюмларни олиб келиши ва бошқа буйруқларни бажариши мумкин.