ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда қўшни республика Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон бош вазири аэропортда тантанали кутиб олинди.
Қайд этилишича, Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Қирғизистонга келди.
Тадбирлар бугун бошланади. У Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтади.
Йиғилишда интеграцион бирлашма билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилади.