ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Нега Украина “незалежности”нинг (мутақиллиги) якунлари миллатчиликнинг гуллаб-яшнаши бўлди, давлат даражасида русийзабон аҳолининг ҳуқуқлари қандай поймол қилинмоқда ва радикаллар қандай қўллаб-қувватланмоқда – Sputnik материали бу ҳақда.
Инқироз концепцияси
Ўттиз йил ичида Украина давлат сифатида шаклланмади, дейди РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети оммавий коммуникациялар ва медиабизнес департаменти доценти Геворг Мирзаян.
Бунинг сабаби – давлат тузишнинг энг номувофиқ шакли, Россияга ҳар нарсада қарши чиқишга мўлжалланган “Украина – Россия эмас” сунъий концепцияси.
Совет Иттифоқи парчалангандан сўнг фақат бешта собиқ республика улар эгаллаган чегаралар доирасида катта давлатчилик тарихига эга эди: Россия, Арманистон, Грузия, Литва ва Молдова, деб тушунтиради Мирзаян.
“Фуқаровий миллат шароитида белорус ва қозоқлар сингари давлатчиликни барпо этиш мумкин эди, чунки улар уларнинг ҳудудларида турли миллат, дин ва тилга мансуб кишилар яшашини яхши билишарди. Украинлар кўп миллатли давлат тузиш ўрнига “Россия бўлмаган”, ўзининг рус эмаслигини максимал намойиш этиши шарт бўлган давлатни барпо эта бошлашди”, - дейди эксперт.
Сиёсатшунос тегишли равишда Украина халқаро муносабатларнинг алоҳида субъети сифатида мавжуд бўлган тарих ёзилганига эътибор қаратади. Натижада бу украин жамиятини русийзабон ва русийзабон бўлмаганларга ажратган, холос.
“Майдандан кейин Украина ҳукумати бу нотўғри сиёсатни қиздирди, холос. Улар энди “Россияни эмас”, Владимир Путин мутлақо тўғри таъкидлагандек, “Антироссияни” барпо эта бошлашган. Яъни ўзининг руслигини инкор этаётган шунчалик давлатни эса, балки рус бўлган барча нарсага қарши чиқаётган ва жанжаллашаётган. Буни “Россия бўлмаган” сиёсат эволюциясининг мантиқли давоми дейиш мумкин”, - дея хулоса қилади Мирзаян.
Унинг фикрича, бундай сиёсат натижаси кўриниб турибди: “Украина Халқаро валюта жамғармаси ва Европа эшиги олдида турган бир пайтда”, мамлакатда деиндустриализация, депопуляция, фуқаролар уруши, узлуксиз иқтисодий инқирози рўй бермоқда.
Руслар геноциди
Украина давлат суверенитети тўғрисидаги декларацияда шундай боб бор, унда Украина ССР қонун олдида барча фуқароларнинг миллати, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, турар жойи ва ҳоказолардан қатъи назар баробарлигини таъминлаши айтилган.
Аммо воқеликда бу бутунлай ёддан кўтарилди, дейди Донбасс Кинематогрофлар иттифоқи раиси Роман Разум.
“Русийзабон аҳолининг ҳуқуқлари поймол қилинмоқда. Рус болалари рус мактабида таълим ололмайди ва она тилисини ўргана олмайди. Рус фильмлари ва қўшиқлари тақиққа тушган. 2014 йилгача баробарликка риоя қилинмоқда деб ҳисоблаш мумкин эди, лекин давлат тўнтарилиши бўлганидан кейин ва фуқаролар уруши бошланиши билан ҳаммаси ёмонлашди”, - дейди Sputnik суҳбатдоши.
2020 йилда Украинада ўрта таълим тўғрисида қонун қабул қилинган эди. Унга кўра, украин тили сўзлашувчи этник украинлар ва “туб аҳоли” вакиллари (қримлик татарлар, караимлар ва қримчаклар) таълим вақтининг 100 фоизида она тилида, “ЕИ мамлакатлари тиллари” соҳиблари ўқув вақтининг 40 фоизигача таълим олиш ҳуқуқига эга, руслар ва русийзабонларга она тилида 20 фоиздан кўп бўлмаган вақтда ўқишга имкон берилади.
Боз устига Украина Бош прокуратураси “Кивалов – Колесниченко қонуни” деб аталувчи қонун асосида қабул қилинган маҳаллий ҳукуматларнинг рус тилининг минтақавий мавқеи тўғрисидаги қарорларини бекор қилиб келади.
Қонунни “майдончилар” ғалабасидан сўнг дарҳол йўқ қилишни хоҳлашганди ва узул-кесил 2018 йил мартида “конститутицияга зид” деб тан олишди.
2021 йил июлида президент Владимир Зеленский тақдимномаси билан туб аҳоли тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди, унда руслар, Киев фикрича, бу тоифага кирмайди.
“Рўй бераётган воқеаларни русийзабон аҳоли геноциди деб аташ мумкин. Қолаверса, Украинада русларни жисмонан қириб ташлашмоқда. Фуқаролар уруши туфайли кўп одам мамлакатни тарк этди”, - дейди Разум.
Россия президенти маъмурияти маълумотларига кўра, 2016 йилан 2020 йилгача Украинанинг қарийб бир миллион фуқароси Россия фуқаролигини олган. Россия ИИВ статистикасига кўра, 2020 йилда Россия паспортини олганларнинг 62 фоизини Украина фуқаролари ташкил этади.
Яшаш жой бўйича камситиш
Устига устак замонавий украин воқелигида “яшаш жойидан қатъи назар” камситишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги конститутциявий норма Донбасс аҳолисига тааллуқли эмас.
2014 йил 1 декабрдан, президент Пётр Порошенконинг фармонига мувофиқ Киев назорати остида бўлмаган Донбасс қисмида молиявий-иқтисодий ва транспорт қамали ўрнатилган.
Белгиланган пенсия ва нафақани олиш учун маҳаллий аҳоли “назорат остидаги” ҳудудга чиқиши керак. Кўпинча жисмонан бунинг иложи йўқ.
“Украинадаги президент сайловида бизга овоз бериш ҳуқуқини беришмади. Пенсионерлар эса аҳолимизнинг энг жабр кўрган қатлами бўлди. Уларнинг белгиланган тўловларни олишлари учун мамлакатга кириши учун Украина чегарасида бир суткалаб қолиб кетишларига тўғри келмоқда”, - дейди Разум.
Миллатчилар миллий қаҳрамонга айланишди
Бугунги Украина – бу миллатпараст жиноятчиларга миллий қаҳрамон мақомини бераётган, этник, тил ва маҳаллий мансублигига кўра камситиш давлат сиёсатининг бир қисмига айланган мамлакат. Украинада миллатчилик ғоясини тарғиб қилаётганлар ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳомийлигидан фойдаланмоқда.
Миллатчилик – “Антироссиянинг” авангард сиёсати, деб ҳисоблайди Геворг Мирзаян.
“Полиция томонидан русийзабонларнинг оммавий калтаклаш Украинанинг обрўйига таъсир қилган бўларди. Жангари миллатчилар ва миллатпараст радикаллар бу билан шуғулланишлари мумкин. Улар прокси – бу этика ёки обрў жиҳатдан Украина ҳукумати ўзининг “Антироссия” сиёсати доирасида қилолмайдиган ишларни бажараётган кишилар”, - дея тушунтиради сиёсатшунос.
Экспертнинг сўзларига кўра, бундай сиёсат жамият, украин давлатчилигининг кейинги таназзулига, тизим муаммолари ва Украинанинг ҳудудий парчаланишига олиб келади.