ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилди. Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.
Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаевнинг маълум қилишича, болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи болалар олий таълим муассасаси ёки академик лицейга кирадиган бўлса, уларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияси 23 ёшгача узайтирилади.
Куни кеча сентябрнинг биринчи санасидан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Президентнинг тегишли Фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.