Остон Ўрунов “Уфа”га қайтди

"Уфа" клуби Остон Ўруновни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов яна Россиянинг Премьер лигасидаги "Уфа" жамоасига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Москванинг "Спартак" клуби Ўруновни кейинчалик сотиб олиш имконияти билан "Уфа"га ижарага беришга рози бўлган.
Остон Ўрунов жароҳатланди
Футболчи 2019/20, 2020/21 йилги мавсумда "Уфа" таркибидда тўп сурган эди. У жамоа билан жами 20 та ўйин ўтказган.
“Уфа” футбол клуби Остонни жамоамизга қайтиши билан табриклайди, улкан муваффақиятлар ва кўплаб зафарлар тилаймиз!, - дейилган хабарда.