Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант “депорт” қилинди

"Кузминки" метро бекати яқинида оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант "депорт" қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. "Кузминки" метро бекати яқинида оммавий муштлашувда иштирок этган 46 нафар хорижлик Россиядан депортация қилинди, деб хабар қилди Москва полицияси матбуот хизмати бошлиғи Владимир Васенин.
Яқин кунларда яна 41 нафар мигрант Россиядан чиқариб юборилади.
Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, суд қарори билан 87 киши Россия Ички ишлар вазирлиги Москвадаги Бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига 90 сутка муддатга жойлаштирилди.
Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар “депорт” қилинади
Уларга нисбатан Россияга киришга рухсат бермаслик ва мамлакат ҳудудида бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Саккиз нафар мигрантга нисбатан "безорилик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни “Кузминки” метро станциясида Марказий Осиё давлатларидан келган 200-400 нафар мигрант иштирокида оммавий муштлашув юз берганди.