Миллий терма жамоа бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец Тошкентга келди

Словениялик мутахассисни аэропортда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва мухлислар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, унинг ташрифининг боиси икки томонлама музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишдир.
Словениялик мутахассисни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва мухлислар кутиб олди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Аввалроқ ЎФА словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзодини миллий жамоа бош мураббийлигига маъқул деб топган эди.
2019 йилнинг сентябридан буён Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб келаётган Вадим Абрамов Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида муваффақиятсизликка учрагандан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги тренери номи маълум бўлди