Толиблар давлат байроғини қўллаб-қувватлаган намойишчиларни ўққа тутди

Толиблар Нангархор вилоятида намойишчиларни ўққа тутди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Толибон* радикал ҳаракати аъзолари Нангархор вилоятида Афғонистон давлат байроғини қўллаб-қувватлаш намойиши иштирокчиларини ўққа тутди. Бу ҳақда РИА Новостига маҳаллий аҳоли орасидаги манба.
Отишма натижасида қурбонлар ва ярадорлар бор.
Одамларнинг самолётдан қулаб тушишида америкаликлар айбдор - Толибон* вакили
Сўнгги ҳафталарда “Толибон”* ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужуми ортидан Афғонистондаги вазият кескинлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар толиблар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилишганини айтишди. Кейинчалик ўша куни жангарилар Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини маълум қилишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди.
Душанба куни кечаси Толибон* сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.