Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий”* гуруҳининг аъзолари қўлга олинди - видео

Россия ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий”* гуруҳининг 5 нафар аъзосини қўлга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” террорчилик гуруҳининг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.
ФХХнинг маълумотига кўра, улар “умумжаҳон халифалиги" тузиш ҳақидаги доктринага асосланган ва амалдаги ҳукуматни зўравонлик билан ағдариш ва дунёвий институтларни йўқ қилишга қаратилган конституцияга қарши фаолият билан шуғулланишган.
Улар террорчилик ғояларни тарқатиш ва маҳаллий мусулмонларни ёллашда айбланмоқда. Тарғибот материаллари олиб қўйилди.
"Исломий озодлик партияси" ("Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий"*) кўплаб давлатларда террорчилик ташкилот деб тан олинган, 2003 йилда Россия Олий суд қарори билан мамлакатда унинг фаолияти тақиқланган.