Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблигича сақланиб қолмоқда – Атабеков

Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблигича сақланиб қолмоқда - Атабеков.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблигича сақланиб қолмоқда, деб айтди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабеков Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
Аммо охирги уч кун ичида касаллик пасайиши тенденцияси кузатилмоқда.

Вазиятни барқарорлаштириш учун бизда иккита йўл бор. Бири касалланиб, антитаначалар ҳосил бўлиши, иккинчиси вакцина олиш. Касалланиш бу таҳликали, хавотирли йўл бўлгани учун, эмлаш йўлини танлашимиз тўғри бўлади.

Нурмат Атабеков
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Атабеков шунингдек, бугунги кунда мамлакатда кузатилаетган вакциналар етишмовчилиги каби муаммога тўхталиб, бугунги кунда бор ҳаракатлар вакциналар таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилганини қайд этди.
Республика бўйича рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили: 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13 фоизни, 15-19 ёшдагилар беш фоизни, 20-29 ёшдагилар 18 фоизни, 50-59 ёшдагилар 13 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 14 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, эпидемиологик мониторинг натижаларига кўра, республикада 2021 йил 1 апрелдан 16 август кунига қадар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг 266 нафари ушбу касаллик билан қайта касаллангани аниқланган.
Ўзбек-хитой вакцинаси: Отабеков интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди
Айни дамда Нурафшон шаҳрида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков ҳамда вилоятнинг соҳа мутасаддилари иштирок этяпти.
Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли орасида коронавирус касаллигига қарши оммавий эмлаш жараёнлари борасида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда салбий муҳокамаларга сабаб бўлаётган жойлардаги муаммолар юзасидан маълумот берилмоқда.