Ўзбек-қирғиз тараққиёт фонди: Жапаров битимни ратификация қилиш тўғрисида қонунни имзолади

Садир Жапаров битимни ратификация қилиш тўғрисида қонунни имзолади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини тузиш тўғрисида битимни ратификация қилиш ҳақида қонунни имзолади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Жамғарма иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ўзини-ўзи оқлайдиган лойиҳаларга инвестиция киритиш режалаштирилган.
Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси - Қирғизистон ҳукумати тафсилотларни ошкор қилди
Қонун асосий мақсади ратификация қилиш учун ички тартиб -қоидаларни бажаришдир. Битим икки мамлакат ҳукуматлари томонидан март ойида имзоланганди.
Устав капитали 50 миллион долларни ташкил қилади, маблағни Ўзбекистон киритади. Бу миқдорни 200 миллион долларгача ошириш кутилмоқда.
Жамғарма қуйидаги соҳаларда инвестиция бериш кўзда тутилган: агросаноат комплекси; тикувчилик ва тўқимачилик саноати; ишлаб чиқариш саноати; кон-металлургия саноати; транспорт; уй-жой қурилиши; савдо; тадбиркорликни ривожлантириш; энергетика комплекси; инфратузилмани ривожлантириш; туризмни ривожлантириш.