ОАВ: Польша Афғонистондан одамларни Навоий орқали эвакуация қилади

Аввалроқ Навоий аэропортига Польшанинг LOT авиакомпаниясининг самолёти қўнгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Афғонистондан қочоқларни эвакуация қилиш Ўзбекистоннинг Навоий шаҳридаги аэропорт орқали амалга оширилади. Бу ҳақда РИА Новости ўзининг аноним манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Аввалроқ “Новости Ташкентского неба” телеграм канали Навоий аэропортига Польшанинг LOT авиакомпаниясининг Boeing 787 самолёти қўнгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бундан ташқари, Кобулдан Навоийга Польша ҲҲК самолёти йўл олмоқда.
РИА Новости манбаси бу маълумотни тасдиқлаган.
“Ҳа, Афғонистондан Навоийга эвакуация қилинган фуқаролар бугун LOT бортига минишади”, - деган агентлик манбаси. Шу билан бирга, эвакуацияга оид бошқа тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ Польша ТИВ Афғонистондан бўлган биринчи 50 нафар қочоқлар яқин орада Польшага Ўзбекистон орқали етиб келишини хабар қилганди. Эвакуация қилинганлар орасида бир нафар Польша фуқароси бор, қолганлари поляк ҳарбий контингентининг Афғонистондаги иши вақтида ёрдам берган афғонлар.
Мирзиёев ва Меркель фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишни муҳокама қилди
Бундан ташқари, Ўзбекистон Германияга Афғонистондан одамларни эвакуация қилишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун Тошкентда алоҳида терминал ажратилган.
Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади.
Ўзбекистон ҳудудида бир неча юз афғон қочоқларини жойлаштирди – манба