Москва вилоятида мигрантларни эмлаш бошланди

Москва вилоятининг ягона миграция марказида чет эл фуқароларини эмлаш бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Москва вилоятининг ягона миграция марказида чет эл фуқароларини эмлаш бошланди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, “Спутник-Лайт” бир компонентли вакцинанинг 100 минг дозаси сотиб олинди.
Санкт-Петербургда мигрантларни эмлаш бошланди
Кунига бир ярим минг нафар кишини эмлаш режалаштирилган.
Бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинаси Россияда май ойи бошларида рўйхатдан ўтказилган, унинг самарадорлиги 79,4 фоизни ташкил этган ва бу иккита инъекция талаб этадиган кўплаб препаратлар кўрсаткичига қараганда кўпроқдир.
"Спутник Лайт" — бу "Спутник V" вакцинасининг биринчи компонентидир. Препарат билан эмланганларда жиддий нохуш таъсирлар қайд этилмаган.