Ашраф Ғани қаердалиги маълум бўлди

БАА инсонпарварлик нуқтаи назардан президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини қабул қилганини тасдиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Бирлашган Араб Амирликларидан бошпана топган. Бу ҳақда Амирликлар ТИВ расмий баёнот берди.

“БАА ташқи ишлар вазирлиги БАА инсонпарварлик нуқтаи назаридан президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини қабул қилганини тасдиқлайди”, - дейилган расмий хабарда.

15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этган эди.
ОАВлар ўз манбаларини таянган ҳолда Ғани Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга учиб кетгани ҳақида ёзишди. Бироқ бу хабарлар тасдиқланмади ва рад этилди.
“Толибон”* ва қатор ОАВлар Ғани Ўмон давлатига учиб кетганини ҳам таъкидлашди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти