Президент Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетди. Ҳозиргача унинг қаердалиги номаълум. Айрим ОАВлар собиқ президент Ўмонда бошпана топгани ҳақида ёзмоқда.
Толиблар* ҳукумат тепасига келгандан сўнг қатор хорижий давлатлар Кобулдан ўз элчихоналарини эвакуация қилишни бошлади.
Айрим фуқаролар “Толибон”* Афғонистонда тузишни режалаштираётган давлатда яшамасликларини айтиб, қочиб кетиш пайига тушган. Уларнинг манзили – Кобул аэропорти. Оломон аэропортга ҳужум қилиб, дуч келган самолётга миниб олишга уринмоқда. Ур-йиқит вақтида бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти