ТОШКEНТ, 17 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистонда 1—5-сентябрь кунлари дам олиш куни этиб белгиланди.
Фармонга биноан, келаётган байрамда иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.
Ҳужжатга кўра дам олиш кунлари қуйидаги тартибда белгиланди.
1-сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик куни;
2-сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3-сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4-сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
5-сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
Шунингдек фармонда фуқароларнинг расмий санани нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам куналаридан оқилона фойдаланишини таъминлаш лозимлиги айтиб ўтилган.