Чинозда бир гуруҳ “жиҳодчи” қўлга олинди

Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган гуруҳнинг 10 нафари ушланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Тошкент вилояти Чиноз туманида яширин фаолият олиб бораётган “жиҳодчилар” оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Улар 16 август куни ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ўтказган тезкор тадбирда ушланган.
Тошкент вилоятида бир гуруҳ экстремистлар ушланди
Суриштирув давомида ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Зангиота туманида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланган эди.