АҚШ президенти Байден Афғонистон қочоқлари учун 500 миллион доллар ажратди

Байден афғон қочқинларига ёрдам бериш учун 500 миллион доллар ажратди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон қочқинларига ёрдам учун 500 миллион доллар ажратишни буюрди, деб хабар бермоқда Оқ уй.
Оқ уй матбуот-хизмати томонидан тарқатилган Байден имзолаган меморандумга кўра, миқдори 500 миллион доллардан ошмайдиган маблағ қочқинлар, можаро қурбонлари ва Афғонистондаги вазият натижасида хавф остида қолаётган бошқа шахсларнинг шошилинч эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади.
Қобул "американча орзу" билан видолашмоқда: жиҳод давом этяпти
Илгарироқ Пентагон вакиллари АҚШ ҳудудидаги учта ҳарбий база (Виржиния, Техас ва Висконсин штатларидаги) Афғонистондан эвакуация қилинаётган 22 минг нафаргача кишиларни қабул қилишга тайёрланаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.