Тошкент вилоятида қарийб 50 киши музқаймоқдан заҳарланди

Олмалиқда З6, Оҳангаронда эса 13 киши музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига З6 нафар бемор музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ташхиси билан ётқизилди.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани боис уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 13 нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом эттирилмоқда.

“Ҳақиқатан ҳам хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоятида боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарлангани айтилмоқда - тафсилотлар