ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг белгисига эга самолёт 15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоровнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилмоқда.
“Воқеа жойидан бизга маълумот йўллашяпти. Бир соат ичида рус ва ўзбек тилида баёнот берамиз”, - деди Зулфиқоров.
Унинг қўшимча қилишича, мутахассислар бу хабарни ўрганиш учун йўлга чиқишган.