Суд Жаҳонгир Отажоновни жавобгарликдан озод қилди

Шайхонтоҳур туман суди Жаҳонгир Отажоновга нисбатан ҳукм чиқарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судларининг расмий канали хабар бермоқда.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, ўзига тегишли хулоса қилганини айтиб, кечирим сўраганини маълум қилган. Шунингдек, Отажонов суддан енгиллик беришни сўраган.
Суд собиқ хонанданинг ҳаракатларида Ўзбекистон МЖтКнинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топган.
Давлат органлари хизматчиларини ҳақорат қилган Жаҳонгир Отажановнинг ҳаракати текширилади
Суд уни МЖтКнинг 21-моддасига (Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш) асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат органлари хизматчиларини ҳақорат қилган Жаҳонгир Отажоновнинг иши судга оширилгани хабар қилинган эди.