Ўзбекистонда ярим йилда 152 нафар 60 ёшдан ошган аёл турмушга чиқди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида 60 ёшдан ошган 152 нафар аёл турмушга чиққан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 118 988 та никоҳ қайд этилган. Шундан 152 нафар аёлнинг ёши 60 ва ундан юқори бўлган.
Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ярим йил мобайнида 31 903 нафар 20 ёшгача бўлганлар турмушга чиққан. Яна 84 061 нафар 20-39 ёшгача бўлган аёллар ўз бахтини топган. Бундан ташқари, 2 872 нафар 40-59 ёшгача бўлган аёллар оила қурган.