ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Афғонистон Қуролли кучлари Ўзбекистон ҳаво чегарасини бузди ва республиканинг Сурхондарё вилояти ҳудудида қулади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Бу ҳодиса рўй берган. Давлат чегарасини бузишга уриниш ҳолатининг олди олинган. Бу воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қурбонлар йўқ”, - дейилган Sputnik нашрига тақдим этилган маълумотларда.
Таъкидланишича, суриштирув якунлангандан сўнг Ўзбекистон ҳаво майдонини қўриқлашни кучайтириш тўғрисида қарор қилинади.
РИА Новостининг ёзишича, қулаган самолётнинг икки учувчиси омон қолган ва улар ҳозир Термиздаги касалхонада даволанмоқда. Уларнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг белгисига эга самолёт 15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров Sputnik мухбирига мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилган эди.