ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Афғонистоннинг истеъфога чиққан президенти Ашраф Ғани мамлакатни қон тўкилмаслиги учун тарк этганини маълум қилди. Унинг тегишли баёноти Facebook᾽даги саҳифасида чоп қилинган.
“Толибон”* мени ағдариш учун Кобул ва унинг аҳолисига қонли ҳужум уюштиришга тайёрлигини аниқ айтди. Қон тўкилишининг олдини олиш учун мен тарк этиш қарорини қабул қилдим”, - дея ёзди у.
Ғани энди толиблар* халқ шаъни, манфаати ва ўзини сақлаб қолишида жавобгарлик эканликларини таъкидлаган.
“Толибон”* жангарилари 15 август куни кечқурун Кобулга жангсиз киришди ва ҳукумат кучлари томонидан қолдирилган давлат муассасаларини эгаллашди. Улар бир неча соат ичида пойтахтни бошқаришни ўз қўлларига олишларини айтишди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти