Ҳукумат ўзгарган Афғонистондаги вазият қандай

15 август куни Кобул "Толибон"*га таслим бўлди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани "қон тўкилмаслиги учун" истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
Sputnik
1 / 13

Толиблар* ҳукумат тепасига келгандан сўнг мамлакатдан кетиш истагида бўлганлар Кобул аэропортини тўлдириб юборди

2 / 13

"Толибон" жангарилари Ғазний вилоятида ўз байроғини кўтармоқда.

3 / 13

АҚШ зудлик билан Кобулдан барча дипломатик муассасадаги ходимларини эвакуация қилишга киришди.

4 / 13

Афғон-покистон чегарасидаги вазият. Одамлар чегара орқали бошқа қўшни давлатга ўтишга уринишмоқда.

5 / 13

Толиблар* бир неча кун ичида Афғонистоннинг энг йирик шаҳарларини эгаллаб олишга муваффақ бўлишди.

6 / 13

Америка ҳарбийлари.

7 / 13

15 август куни “Толибон”* жангарилари кечқурун Кобулга жангсиз киришди ва ҳукумат кучлари томонидан қолдирилган давлат муассасаларини эгаллашди.

8 / 13

Улар бир неча соат ичида пойтахтни бошқаришни ўз қўлларига олишларини айтишди.

9 / 13

Жалолободга толибларнинг* бостириб кириши

10 / 13

Афғонлар мамлакатдан кетиш илинжида аэропортда қолишмоқда.

11 / 13

"Толибон" вакиллари Кобул кўчаларини назорат қилмоқда..

12 / 13

Афғонистон етакчиси Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини билдирди.

13 / 13

Улар аҳоли хавфсизлиги таъминланишини айтишмоқда.

"Толибон"* Афғонистонда янги Ислом амирлиги давлатини қуриш ниятини борлигини маълум қилган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти