ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати чет эл фуқаролари Афғонистон пойтахти Кобулни тарк этишлари мумкин. Бу ҳақда Al-Arabiya ҳаракат баёнотига таянган ҳолда хабар қилмоқда, дея ёзади РИА Новости.
Толиблар* мамлакатдан хорижликларнинг чиқиб кетиши учун аэропорт ишлашини таъкидлашган. Мамлакатда қолишга қарор қилган чет элликлар ҳаракат вакиллари ҳузуридан рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
Шунингдек, “Толибон”* ҳукумат армияси ҳарбийлари уйларига қайтишлари мумкинлигини айтишган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти