“Толибон” Кобулга юришни бошлади

РИА Новостининг ёзишича, пойтахт ғарбидаги Кобул университети “Толибон”* қўли остига ўтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. “Толибон” террорчилик ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига ҳужум бошлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мамлакат президенти маъмурияти эса Кобул ҳужумга учрамагани ва шаҳардаги вазият назорат остида эканини таъкидламоқда.
Ўз навбатида РИА Новостининг ёзишича, пойтахт ғарбидаги Кобул университети “Толибон”* қўли остига ўтган. Жангарилар у ерга ўз байроғини ўрнатган.
Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда – ТИВ расмий вакили
Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, “Толибон”* раҳбарияти ҳукумат билан шаҳарга тинч йўл билан киритиш имкониятини кўриб чиқиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Бундан ташқари, "Толибон"* вакиллари айни пайтда Афғонистондаги барча чегара пунктларини назорат қилаётгани айтилмоқда. Шу тариқа, мамлакатни фақат Кобул аэропортидангина тарк этиш мумкин.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти