ТИВ Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшагани ҳақида маълум қилди

Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни мустақил равишда тарк этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
Таъкидланишича, бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.
Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчиларини қабул қилди – ТИВ
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган эди.