Ярим йил ичида Россиядан қанча мигрант чиқариб юборилгани айтилди

Яна 1,2 минг хорижлик махсус муассасаларда ўзининг чиқариб юборилишини кутяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 2021 йилнинг олти ой мобайнида Россиядан 8,6 минг мигрант чиқариб юборилган. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
“2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида минг нафардан зиёд хорижлик фуқароларнинг Россияда бўлиш муддати қисқартирилган, 8,6 минг нафар киши мамлакатдан чиқариб юборилган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, яна 1,2 минг хорижлик махсус муассасаларда ўзининг чиқариб юборилишини кутяпти.
Жанжалда қатнашган мигрантларнинг Россияга киришини умрбод тақиқлаш таклиф қилинди
Аввалроқ Россия ИИВ ярим йил ичида 99 минг нафар чет элликнинг Россияга киришига тақиқ қўйилганини маълум қилган эди.