ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси Самарқандда ўқилади. Бу ҳақда мамлакат Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
“Муфтий ҳазратларининг жаноза намози ва таъзия маросимлари 16 август куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи "Эшони Темирхон Тўра" (аввалги "Орлот" масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.
Хабарда жаноза намози вақти ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада даволанаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.