ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Гаитида содир бўлган зилзила натижасида энг камида 304 киши вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маҳаллий Муқаро мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 1,8 мингдан зиёд киши жабр кўрган.
Гаити қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила 13 август куни эрталаб содир бўлди. Ер ости силкинишлари ўчоғи кичик Пети-Тру-де-Нип аҳоли пункти шимолидан саккиз километр масофада жойлашган. Кейинроқ 5,2 магнитудагача кучдаги янги силкинишлар такрорланди.