Гаитидаги кучли зилзила оқибатлари

Гаитида 14 август куни 7,2 магнитудали зилзила юз берди.
Sputnik
Зилзила Гаити жануби-ғарбидаги Сен-Луи-дю-Сюд шаҳри яқинида юз берган. Унинг эпицентри 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, офат оқибатида камида 304 киши ҳалок бўлган, 1,8 мингдан ортиқ тан жароҳати олган.
Бедарак йўқолганларнинг аниқ сони маълум эмаслиги айтилмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин.