ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 14 август куни “Рома” Марокашнинг “Ража” клуби билан назорат ўйинида қаршилашди.
Яқиндагина Италиянинг “Рома” клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов бу ўйинда жамоа учун иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. 17-дақиқасида Шомуродов “Ража” дарвозасини ишғол этди.
60-дақиқада Элдор захирага олинди. Шу тариқа Шомуродов "Рома"даги кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам гол урди.
Аввалроқ футболчи "Бетис"га қарши назорат ўйинида гол урган эди.