Биринчи сентябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кириш тартиби қандай бўлди

Бу санадан бошлаб “Путешествую без COVID-19” иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатиш шарт бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 1 сентябрдан МДҲ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради. Шу муносабат билан Uzbekistan Airways AЖ Россияга боришни режалаштираётган йўловчилар учун киритилаётган янги тартиб хусусида батафсил маълумот берди.

Бу санадан бошлаб ўзбекистонликлар “COVID-19сиз саёҳат қиламан” (Путешествую без COVID-19) иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатишлари шарт бўлади.
QR-кодни олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
App Store, Google Play, AppGallery (Huawei иловалари дўкони) орқали “Путешествую без COVID-19” мобиль иловасини юклаш;
Мобиль илова юкланганидан сўнг уни ишга тушириш, тил ва геолокацияни танлаш;
Қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганлигингизни белгилаш;
72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топшириш. Лаборатория ходимига тест натижасини “Путешествую без COVID-19” мобил иловаси орқали олмоқчи эканлигингизни хабар бериш. Паспорт ва унинг серия рақамини киритиш;
Телефонингиздаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини скан қилиш;
Чегарани кесиб ўтаётганингизда масъул ходимга QR-кодни телефонингиз экрани орқали тақдим этиш.
Ушбу илованинг вазифаси коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лабораториялари ЕОИИ ҳудуди амал қилаётган "Путешествую без COVID-19" дастурига қўшилган эди.