Туркиядаги самолёт ҳалокатида 8 киши қурбон бўлди

Туркияда Россия ўт ўчириувчи самолёти ҳалокатга учраши сабаблари маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Туркияда содир бўлган россиянинг Бе-200 ўт ўчирувчи самолёти ҳалокатида тирик қолганлар йўқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости NTV телеканалига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, Россия самолёти Мугла вилоятининг тоғли ҳудудида ёнғин ўчиришда иштирок этаётган бўлган. Самолёт бортига сув олганидан сўнг, керакли баландликка кўтарила олмасдан қояга урилган.
Туркияда Россиянинг ўт ўчирувчи самолёти ҳалокатга учради
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Бе-200 Адана шаҳри яқинида қўниш вақти ҳалокатга учраган. Маълум бўлишича, самолёт бортида 8 киши бўлган, улардан 5 нафари экипаж аъзолари (ҳарбийлар) 3 нафари - ёнғин жойини кўрсатишда ёрдам бераётган Туркия Ўрмон хўжалиги вазириги вакиллари бўлган.
Айни дамда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳамда Туркиядаги Россия элчихонаси вакиллари фожиа сабабларини ўрганиш мақсадида Туркияга йўл олишган.