Ўзбекистон ҳарбийлари АрМИ-2021да иштирок этиш учун Россияга етиб келишди

Ҳарбийлар “разведкачи сўқмоғи”, сув тўсиқлари, “марш-бросок”, шахсий ҳамда гуруҳ ўқ отиш машқларини бажаришлари керак бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Бир гуруҳ Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари “АрМИ-2021” халқаро ҳарбий мусобақанинг “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида иштирок этиш учун Новосибирск шаҳрига етиб келишди.
Улар билан биргаликда Россия, Хитой, Жанубий Осетия, Белорус ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам ушбу танловда иштирок этишади.
Халқаро танлов иштирокчилари Россия ҳаво кучларининг “ИЛ-76” ҳарбий-транспорт самолётида Новосибирск шаҳрининг “Толмачево” аэропортига етиб келишди. У ерда меҳмонларни рус одатига мувофиқ “нон ва туз” билан кутиб олишди. Манзилга етиб келгандан сўнг танлов иштирокчилари тана ҳарорати ўлчаш ва коронавирусга ПЗР тест топширишди.
Танлов доирасида ҳарбий хизматчилар бир неча машқларда беллашишади. Улар орасида “разведкачи сўқмоғи”, сув тўсиқлари, “марш-бросок”, шахсий ҳамда гуруҳ бўлиб ўқ отиш каби машқлар бор.
Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2019” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашди
Ўтган йилда ҳам ушб танлов Новосибирск вилоятида бўлиб ўтган эди. Унда Россия, Хитой, Жанубий Осетия, Беларус, Ўзбекистон, Тожикистон, Лаос ва Конго жамоалари тўлиқ таркибда иштирок этишган эди. Ундан ташқари ЖАР ва Афғонистондан 1 кишида вакил ҳам иштирок этишган эди. Ўтган йилги танловда Россия жамоаси биринчи ўрин, Ўзбекистон жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллаган эди.
“Қўшин разведкаси аълочилари” танловининг очилиш маросими 22 август куни Новосибирск оллий қўмондонлик ўқув юртида бўлиб ўтади.