Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик спортчи қизлар ютуқларини алоҳида санаб ўтди

Токио 2020 Олипиада Ўйинларида Ўзбекистондан 28 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токио 2020 Олимпия ўйинлари совриндорларини табриклаш маросимида ўзбекистонлик спортчи қизлар ютуқларини алоҳида санаб ўтди.
Президент қорақалпоғистонлик 18 ёшли Зайнаб Дайибековани қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон тарихида биринчи марта ОЛимпия лицензиясини қўлга киритгани ва дунё рейтингида 3-ўринда бўлган хитойлик спортчини мағлуб этгани билан табриклади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 19 ёшли оғир атлетикачи Кумушхон Файзуллаеванинг 76 килограмм вазн тоифасидаги қизлар орасида энг ёш иштирокчиси бўлганини айтиб ўтди ва Олимпиада Ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ эканини қайд этди.
Ундан ташқари боксчи Турсуной Раҳимова ҳамда Олимпиада ўйинларида оғир атлетика бўйича янги рекордни ўрнатган Муаттар Набиеваларнинг ютуқлари ҳам алоҳида санб ўтилди.
Шу ўринда, президент спортчи йигитларга қараб бир ҳазил гап айтди.
“Айни вақтда мен спортчи йигитларимизга қараб айтмоқчиман: агар қаттиқ ғайрат қилмасаларингиз, қизларимиз ҳадемай сизлардан ўтиб кетади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Сў сўнги да Шавкат Мирзиёев Жаҳон спорт майдонларига шахдам қадамлар билан кириб келаётган ўзбекистонлик спортчи қизларга чин қалбдан тасанно айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги йилларда аёллар ўртасида спортни ривожлантиришга катта эътибор берилмода. Токио 2020 Олипиада Ўйинларида Ўзбекистондан 28 нафар хотин-қизлар иштирок этишининг ўзи ҳам ушбу ишлар самарасидир.