ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаснинг янги тренери ким бўлиши маълум бўлди.
ЎФА хабар қилишига кўра, "мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанес номзоди маъқул деб топилган".
ЎФА ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанес ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда, - дейилган хабарда.
Миллий жамоага номзод тналашда, барча эҳтимолий мураббийлар, жумладан ўзбекистонлик номзодлар ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон терма жамоасини Вадим Абрамов бошқариб келаётган эди, лекин Жаҳон Чемпионали саралов баҳсларида Ўзбекистоннинг муваффақиятсиз иштирокидан сўнг Абрамов истеъфога чиққан.