ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг ўтган даврида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд. сўм лик чиройли авторақамлар сотилди, деб хабар қилишди АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Республика товар-хом ашё биржаси вакиллари.
Avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,4 баробарга, ҳажми бўйича – 42% га ўсди, - дейилган хабарда.
Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чиройли авторақамларни онлайн аукцион орқали сотиш 2017 йилда бошланган эди. Қисқа вақт ичида ушбу фаолият давлат бюджетига мўмай даромад келтиргани қайд этилган эди.