Беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Тошкентга келди

Zakovat-Gambit мусобақаси доирасида дунёга машҳур шахмат юлдузлари ўзбекистонлик ҳаваскор шахматчилар билан беллашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Шахмат бўйича беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда Zakovat-Gambit турнирининг телеграм канали.
Тошкентда 10 – 15 август кунлари бўлиб ўтадиган Zakovat-Gambit халқаро турнирида жаҳон шаҳматининг таниқли юлдузи Юдит Полгар, шунингдек ўзбекистонлик шаҳмат чеимпионлари Рустам Қосимжонов, Тимур Гареев, Гулруҳбегим Тохиржоновалар ҳам иштирок этишади.
Саралаш баҳсларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. Фуқаролар ёши ва рейтинги бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. 7 августга қадар 3,8 минг ҳаваскор шахматчилар ушбу турнирда иштирок этиш истагини билдиришган. Турнирнинг мукофот фонди 610 миллион сўмни ташкил қилади.
Шахмат мусобақасининг финла баҳслари 14-15 август кунлари бўлиб ўтади.