ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг буюк ҳарбий қўмондони маршал Дўстумнинг ўғли жангарилар томонидан асир олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Sputnik Афғонистоннинг хабар беришича, бу сингари маълумотларни толибларга хайрихоҳ бўлган аккаунтлар тарқатмоқда.
Таъкидланишича, Дўстумнинг ўғли бошқа аскарлар билан бирга Жузжон провинцияси марказида Шибарган аэропортида асир олинган.
Расмий ОАВлар эса ушбу маълумотни расман тасдиқламаяпти. Уларнинг сўзларига кўра, кичик-Дўстум бошқа провинцияларда толибларга қарши курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, маршал Дўстум шу кунларда Туркиядан қайтди. Ўша вақтдан буён толиблар унинг уйига ўт қўйишга улгуришди.
Дўстумнинг ўзи ўтган чоршанбада толиблар мамлакатнинг шимолий қисмида тор-мол қилингани ҳақида маълум қилган эди. Афғон ҳарбий қўмондони шимол аҳолиси жангариларга қарши исён кўтаришига ишора қилган эди.