Словакиянинг йирик компаниялари ўзбекистонликларни ишга жалб қилмоқчи

Словакияда автомобилсозлик, логистика, озиқ-овқат ва электротехника саноатида ишчи кучи етишмаяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Словакиянинг “SLOVMEDIA SK s.r.o.” компанияси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда агентлик ва компания ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш, Ўзбекистон фуқароларини Словакияга, хусусан, “SLOVMEDIA SK s.r.o.” компаниясига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Словакия томони айни пайтда мазкур давлатда ишчи кучи етишмаслиги, айниқса, автомобилсозлик, логистика, озиқ-овқат ва электротехника саноатида 400 га яқин ишчи кераклигини таъкидлади.
“КАМАЗ” Ўзбекистонда 400 кишини ишга олади
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Словакиянинг йирик компанияларига (“Foxconn”, “Samsung”, Bekaert Сладковичово”, “Bekaert Hlohovec”, “FM Logistic”, “ESA Logistic”, “CS CARGO”, “FIGARO”, “IDC HOLDING”, “PSA Peugeot Citroën”, “Volkswagen”, “SAS Automotive”, “LEAR Coorporation”) Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш ниятида эканлигини билдирилди.
Учрашувда ўзбек томони Ўзбекистон фуқароларини Словакия ҳудудига ишлашга юбориш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини айтди.