Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд

Маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. 13-16 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ огоҳлантирди.
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг “1050” қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Ўзгидромет 12 ва 13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келишини хабар қилган эди.
Сўх туманига сел келди