ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, муфтий ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси муолажаларини олмоқда.
“Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанаётгани хабар қилинган эди.