ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
“Сўнгги вақтда менга Вазир вакцина олганми деган савол билан кўп мурожаатлар келиб тушмоқда. Шуни маълум қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда рўйхатга олинган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган”, - дея ёзди у телеграм каналида.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум бўлган эди. Бош вазир Абдулла Арипов ҳам биринчилардан бўлиб эмланган.
Шунингдек, бош вазир ўринбосарлари Беҳзод Мусаев ва Сардор Умурзаков, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов, Адлия вазири Руслан Давлетов, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, маданият вазири Озодбек Назарбеков, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рамат Маматов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, энергетика вазири Алишер Султонов ҳам коронавирусга қарши эмланишган.