Тошкентда ноёб мурал пайдо бўлади: у Токио олимпиадаси қатнашчилари ғалабасига бағишланади

Муаллифлар таъкидлаб ўтганидек, ушбу асар спортчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати учун ўзига хос ёдгорлик ва ҳурмат тимсоли, шунингдек Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига ёрқин совға бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбек рассомлари, "Novda Group" иллюстраторлари Токио-2020 олимпиадачиларининг натижаларини кўп қаватли уйлар деворида мурал кўринишида тарихга муҳрлаш таклифини билдиришди.
2020 йилда, пойтахтнинг Сергели туманида, Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожланиш фонди ташаббуси билан ёш рассом Хасан Майчеев томонидан шифокорларга бағишланган илк мурал яратилган эди.
Олимпиячилар кортежи Тошкент кўчаларидан қандай ўтди - видео
Пандемия даврида шифокорлар кўрсатган қаҳрамонликларга бўлган эҳтиром барчанинг кўз ўнгида яраладиган ва истеъдодли рассомлар томонидан бажариладиган янги маданий инқилобга айланди.
Граффити со спортсменами-олимпийцами в Ташкенте
Таъкидланишича, бундай ташаббуслар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров томонидан мамнуният билан қўллаб-қувватланмоқда.
Граффити со спортсменами-олимпийцами в Ташкенте
Тўққиз қаватли бинодаги уч болакайнинг Ўзбекистон байроғини мусаффо осмонга кўтаргани тасвирланган стрит-арт бунинг яққол намунасидир.