ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида аёллар ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар К.А., Р.Х., Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз таълимдан сабоқ бериб келган.
Ушбу шахсларга нисбатан Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган.
Суд уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинлаган.